Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкаликлар билан АйТи соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Америкаликлар билан АйТи соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Фото: Digital.uz

5 июн куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида АҚШ савдо миссиясининг ташрифи доирасида панел сессияси бўлиб ўтди.

Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳам иштирок этиб, АҚШ хорижий компаниялари вакилларига Ўзбекистоннинг IT-жозибадорлиги, ушбу йўналишда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш борасида қилинаётган ишлар хусусида гапирди.

“Ўзининг бой тарихи, маданий хилма-хиллиги ва стратегик жойлашувига эга Ўзбекистон рақамли ландшафтда ажойиб ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Сўнгги бир неча йил ичида ҳукуматимиз хорижий инвестициялар, хусусан, BPO ва KPO соҳаларида қулай муҳит яратиш бўйича истиқболли сиёсат ва ислоҳотларни амалга оширди. Ўзбекистонда юқори малакали ва билимли кадрлар мавжуд. Бизнинг ўқув даргоҳларимиз IT, молия, муҳандислик ва BPO ва KPO соҳалари учун муҳим бўлган бошқа кўплаб соҳаларда илғор кўникмаларга эга доимий мутахассисларни етказиб беради”, — деди жумладан Шерзод Шерматов

Тадбирда АҚШ етакчи компаниялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацияларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Панел сессиясидан сўнг АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари билан B2G ва B2C учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг