10 йилдан бери ишлаб чиқилаётган ракета ваниҳоят учирилди
Деярли 10 йилдан бери ишлаб чиқилаётган Европанинг Ariane 6 ракетаси Франция Гвианасидаги космодромдан биринчи марта учирилди.
Учириш дастлаб 2020 йилга режалаштирилган эди, бироқ бир неча бор қолдирилди. Шу билан бирга, аввалги авлодни ишлаб чиқариш аллақачон қисқартирилган, шунинг учун Европа космик агентлиги вақтинча SpaceX ракеталарига ўтиши керак эди.
Синовлар давомида Ariane 6 орбитага бир нечта сунъий йўлдошларни олиб чиқди ва 2026 йилга бориб уни йилига 9-12 марта чиқариш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter