Ёшлар "ақлли" смартфонлардан чарчади чоғи... Оддий телефонлар яна урфда!
АҚШда функциялари чекланган соддагина мобил телефонлар қайта тикланмоқда. Улар фақат энг муҳим вазифанигина бажаради. Яъни, улар ёрдамида фақатгина қўнғироқларни амалга ошириш мумкин.
Бор-йўғи 20-50 доллар атрофидаги камсуқум телефонларнинг сони ва хилма-хиллиги АҚШнинг учта йирик компаниялари бўлмиш АТ&Т, Verizon вa T-Mobile туфайли ортиб бормоқда.
Ишлаб чиқарувчилар ўзига хос хусусиятли телефонларнинг ОEМ вариантларини изламоқдалар ва бу борада кичикроқ брендлар билан ҳамкорликни синаб кўришмоқда.
Counterpoint Research тахминларига кўра, 2023 йилда АҚШда ана шундай махсус телефонлар сотуви 2,8 миллионга етиши мумкин. Бу борада эса айни дамда TCL вa HMD брендлари етакчиликни қўлдан бой бермаяпти.
Албатта "соддагина" телефонлар ҳам бир қатор камчиликлардан холи эмас. Айниқса, уларнинг дизайни ва хусусиятлари сўнгги бир неча йил ичида унчалик ўзгармаган.
eSIM ёки NFC каби хусусиятларни қўшиш оддий мобил телефонларни янада оммалаштиришга ёрдам беради.
Маҳаллий аҳоли орасида BQ, Maxvi, Digma Texet va F + брендларининг моделлари ҳам жуда машҳур. Айтиш жоизки, 2023 йилнинг биринчи чораги тугмачали телефонлар учун ниҳоятда муваффақиятли бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter