Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўқолган одамни овози орқали топадиган дрон

Йўқолган одамни овози орқали топадиган дрон

Фото: Habr.com

Санкт-Петербурглик олимлар ўрмонда адашиб қолган одамни қичқириқ орқали топадиган дрон ишлаб чиқишди. Дронга акустик тизим, кучайтиргичлар ўрнатилди ва сирена овози минимал қувват сарфи билан ҳудудни максимал қамраб олади.

- Биз видеокамера ва фотоаппаратдан воз кечдик, чунки улар ишламаяпти, бу кўп марта синовдан ўтган. Агар дрон ва одам ўртасида барглар ва шохлар бўлса, уни кўриб бўлмайди, — дея тушунтирди марказ директори Константин Амелин.

Агар йўқолган одам қўнғироқ қила олса, лекин унинг манзилини аниқлай олмаса, сиренали дрон ёрдам беради. Дронни ҳавода тўхтатиб, ўз ўқи атрофида айлантириб, йўқолган одамнинг жойлашувини янада аниқроқ билиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг