Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёмғир ва шамолдан электр энергияси ишлаб чиқарадиган сунъий барглар

Ёмғир ва шамолдан электр энергияси ишлаб чиқарадиган сунъий барглар

Фото: Gazeta.ru

Хитой ва Шотландиядан келган халқаро олимлар жамоаси шамол ва ёмғир томчиларини учириш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган генераторлар яратди. Улар сунъий барглар, деб ҳам аталмоқда.

Жамоа икки хил турдаги энергия коллекторларини ишлаб чиқди: шамолдан кинетик энергия олиш учун трибоэлектрик наногенератор ва ёғингарчилик таъсиридан энергия йиғиш учун томчи энергия генератори.

Наногенератор мис электродлари орасига ўрнатилган нейлон нанотолалар қатламидан иборат. Томчили генератор ишлаб чиқаришда тефлон ва электродлар ишлатилган. Ёмғир томчилари электродлардан бирига тушганда, у зарядларнинг номутаносиблигини келтириб чиқарди ва оқим ҳосил қилди.

Олимлар уларни сунъий ўсимликларга ўрнатиб, уларга барглар шаклини беришди. Қурилма 10 та LED лампаларни ёқишга муваффақ бўлди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, энди тоза, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун каттароқ тизимларда амалга ошириш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг