Янгича повербанк — фақат энергияни эмас, хотираниям сақлайди
The ANX Team стартап-компанияси ноодатий гаджет чиқарди. ANX Duo деб номланган бу қурилма букланувчи повербанк бўлиб, унда ҳар бири 15 Вт гача иккита симсиз қувватлаш жойи (Qi), бешта USB-C порт (биттаси 65 Вт, қолганлари 30 Вт) бор.
Жами қувватлаш тезлиги — 100 Вт гача, сиғими — 16 000 мАс.
Бу оддий повербанк эмас, унинг хотираси ҳам бор: сиғими 128 Гб дан 4 Тб гача SSD (тезлиги 1 Гб/с).
Айни пайтда Kickstarter платформасида краудфандинг кампанияси бошланган, илк харидорлар учун бошланғич 69 доллар нарх белгиланган, чакана савдодаги нархлари: $99 (128 Гб)дан $219-349 (4 Тб) гача. Илк гаджетларни эгаларига етказиш 2024 йилнинг февралидан бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter