Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги смартфон аксессуари қон босимини бармоқ учида ўлчаш имконини беради

Янги смартфон аксессуари қон босимини бармоқ учида ўлчаш имконини беради

Фото: Habr

Колифорния университети муҳандислари фойдаланувчининг бармоқ учида қон босимини назорат қилиш учун смартфон камераси ва чироғидан фойдаланадиган оддий ва арзон қисқичли қурилмани ишлаб чиқди. Клипса махсус смартфон иловаси билан ишлайди. Клипсанинг нархи 80 центга баҳоланган. Технологиянинг тавсифи Scientific Reports журналида чоп этилди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, қон босимининг бу каби мунтазам мониторинги ресурси чекланганлар учун ҳамёнбоп ечим бўлади. Бу кексалар ва ҳомиладор аёлларга, масалан, гипертензия каби касалликларни даволашда фойдали бўлиши мумкин.

Қон босимини ўлчаш учун фойдаланувчи клипсани бармоқ учи билан босади. Смартфондаги махсус илова фойдаланувчига ўлчаш вақтида клипсани қанчалик қаттиқ ва қанча вақт босиб туриш кераклигини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг