Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Wear OS операцион тизимида ишлайдиган биринчи ақлли соат

Wear OS операцион тизимида ишлайдиган биринчи ақлли соат

Фото: Ichip.ru

Xiaomi Watch 2 Pro флагман ақлли соати расман тақдим этилди. 269 евро турадиган ушбу соат жуда кўп функцияларга эга.

Бу Wear OS операцион тизимида ишлайдиган биринчи Xiaomi ақлли соатидир. Янги маҳсулотнинг аппарат асосини Qualcomm Snapdragon W5+ Gen 1 бир чипли тизими ташкил этади. Автономлиги 495 мА/с батарея билан таъминланади. Ўртача юклама билан батареянинг ишлаш муддати - 65 соатгача.

Соат 1,43 дюймли AMOLED дисплейга эга бўлиб, ўлчамлари 466х466 пиксел. 46 мм зангламайдиган пўлатдан ясалган корпус сувга чидамли. NFC, Wi-Fi, Bluetooth 5.2, икки диапазонли GPS мавжуд.

Функциялар қаторида уйқу мониторинги, стресс даражаси, ЭКГ, юрак уриш тезлигини кузатишни топасиз. 150 дан ортиқ спорт режимлари қўллаб-қувватланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг