Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Xiaomi арзон смартфонлар брендига айланмоқда

Xiaomi арзон смартфонлар брендига айланмоқда

Фото: Ixbt.com

Xiaomiнинг смартфонлар даромади 13,27 фоизга тушиб, 5 миллиард долларни ташкил этди. Миқдорий жиҳатдан смартфонлар сотуви 15,8 фоизга қисқарди. Қизиқ томони шундаки, фойда 33 фоизга ошиб, 658 миллион долларга етди.

Ўртача сотиш нархи ҳам бироз бўлса-да, 148,8 доллардан 154,37 долларга кўтарилди. Шунга қарамай, Xiaomi ҳамёнбоп смартфонлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб қолмоқда.

Компаниянинг кўрсаткичлари ҳақида гапирадиган бўлсак, даромад йил давомида 4 фоизга камайган ҳолда 9,2 миллиард долларга тенглашди. Аммо операцион фойда 133 фоизга ўсиб, 555 миллион долларни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг