Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Х (Twitter)да янги функция: телефон рақамисиз видео ва аудио қўнғироқлар

Х (Twitter)да янги функция: телефон рақамисиз видео ва аудио қўнғироқлар

Фото: 3dnews

Илон Маск ўтган ҳафта охирида илгари Twitter номи билан машҳур бўлган Х ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилари тез орада бир-бирларига видео ва аудио қўнғироқ қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

Видео ва аудио қўнғироқлар iOS, Android, Mac ва шахсий компютерларда ишлайди. Сизга телефон рақами керак бўлмайди ва Х "самарали глобал манзиллар китоби"га айланади. Яъни, фойдаланувчилар телефон рақамларини сақлашлари шарт эмас ва фақат фойдаланувчи номини текшириш орқали бир-бирларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Шунингдек, платформа энди узунроқ видеоларни қўллаб-қувватлайди. Илгари улар максимал узунлиги 140 сония ёки 2 дақиқа 20 сония бўлган видеоларга рухсат беришган, аммо бу Premium фойдаланувчилар учун ўзгарган. Premium обуначилар энди 2 соатгача бўлган видеоларни юклашлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг