Telegram Premium обуначилари сони 4 миллион нафардан ошди.

Telegram Premium обуначилари сони 4 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Telegram Messenger Inc. асосчиси, дастурчи ва тадбиркор Павел Дуров ўзининг инглиз тилидаги расмий телеграм-каналида маълум қилди.
Охирги беш ойда мессенжердан пулли фойдаланувчилар сони икки баравар, сўнгги бир йил мобайнида тўрт карра кўпайди, деб ёзди Дуров. Кеча, 8 декабр куни Telegram Premium обуначилари сони 4 миллионлик довондан ошган.
“Ишга туширилганига бир ярим йилдан кам вақт ўтган Telegram Premium хабарлар алмашувчи иловалар тарихида энг тез ўсган пулли обунага айланди”, — деб ёзди тадбиркор.
Дуров Telegramдан пулли фойдаланувчиларга миннатдорлик билдириб, мессенжерга ҳар ой янги функциялар қўшиб борилаётганини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter