Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суюқ металлни тезкор 3D-чоп этиш технологияси ишлаб чиқилди

Суюқ металлни тезкор 3D-чоп этиш технологияси ишлаб чиқилди

Фото: 4PDA

Массачусетс технология институти тадқиқотчилари суюқ алюминийдан мебел каркасларини уч ўлчамли чоп этиш имконини берувчи янги технологияни ишлаб чиқишди. Катта ўлчамдаги қисмларни бир неча сония ичида босиб чиқариш мумкин, эритилган металл эса бир неча дақиқада совийди.

Муҳандислар босма қатламни тўлдириш учун бир неча хил ашёлар, жумладан, графит кукунлари ва тузни синаб кўришди, якунда шиша шарларни танлашди. Улар эритилган алюминийнинг жуда юқори ҳароратига бардошли бўлиб, металл тез совиши учун нейтрал суспензия вазифасини ҳам бажаради. Ушбу усул айниқса тезкорлик борасида ўзини кўрсатди — технология қўшимчали металл ишлаб чиқариш жараёнига солиштирганда 10 карра тез ишлади. Аммо бу усул детализация бобида камчиликка эга, шу боис декоратив металл буюмлар соҳасида қўллашга ярамайди.

Аммо улкан конструкцияларининг қисмлари батафсил детализацияни талаб қилмайдиган меъморчилик, қурилиш ва саноат дизайни соҳалари янги технология учун истиқболли бўлиши мумкин. Улкан қисмлар саноқли сониялартеда тайёр бўлади, эритилган металл дақиқалар ичида совийди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг