Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

SpaceX тез орада смартфонларни Starlinkга тўғридан-тўғри улайди

SpaceX тез орада смартфонларни Starlinkга тўғридан-тўғри улайди

Фото: 3dnews

Ўтган йилнинг охирида SpaceX компаниясининг Starlink телекоммуникация сунъий йўлдошларини уяли алоқа учун фойдаланиш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозлаш нияти аёнлашди – энг оддий смартфонлар ҳеч қандай ўзгартиришларсиз уланиши мумкин бўлади.

Илон Маск компанияси келаси ойнинг бошида 840 та космик кемадан фойдаланган ҳолда сунъий йўлдош уяли алоқа хизматларини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Шу ҳафта SpaceX АҚШ Федерал алоқа комиссиясига Starlink сунъий йўлдошлари ёрдамида уяли алоқа хизматларини экспериментал синовдан ўтказиш имконини берувчи лицензия олиш учун ариза топширди.

Бундан ташқари, T-Mobile билан ҳамкорликда уяли алоқа операторининг лицензияланган частота спектридан фойдаланган ҳолда сунъий йўлдошлардан сигналларни 2 мингта синов қурилмасига узатишда уяли алоқани синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг