Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Симсиз қувватлаш смартфонга зарарлиги ростми?

Симсиз қувватлаш смартфонга зарарлиги ростми?

Фото: Ferra.ru

Мутахассисларнинг огоҳлантиришларича, симсиз қувватлаш смартфон батареясига зарар етказиши мумкин. Бунда қўлланиладиган технологиянинг хавфи шундаки, иситиш учун жуда кўп энергия сарфланади.

Смартфон батареясини шикастламаслик учун симсиз қувватлаш воситасини тўғри ишлатишингиз керак. Бу учун қувватлаш вақтида ва қувватга уланишдан олдин ҳароратни кузатишингиз талаб этилади. Жуда иссиқ ёки жуда совуқ телефонни симсиз восита орқали қувватлантирмаслик шарт.

Юқори сифатли қурилмалардан фойдаланиш ҳам хавфни бироз камайтириши мумкин. Лекин шошилинч зарурат туғилмаса, анъанавий қувватлагичлардан фойдаланаверган маъқул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг