Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кучли андроид-смартфон тақдим этилди, нархи — 520 доллар

Энг кучли андроид-смартфон тақдим этилди, нархи — 520 доллар

Фото: iQOO

iQOO компанияси айни пайтда  AnTuTu бенчмаркида энг кучли смартфонлар рейтингини бошқараётган Neo 8 Pro флагманининг янгиланган талқинини тақдим этди.

Янгиланган Neo 8 Pro флагмани 16 ГБ оператив, 1 ТБ ички хотирага эга. Қизиғи, бу қурилманинг нархи 520 доллар, яъни ўзига ўхшаган смартфонлардан 1,5-2 баравар арзон.

Компания кеча, 9 июндан янгиланган флагманга олдиндан буюртма олишни бошлади.

iQOO Neo 8 Pro смартфонига Dimensity 9200+ (MediaTek) процессори ўрнатилган, OLED-экрани 1,5K ечимга эга, янгиланиш частотаси — 144 Гц.

Смартфоннинг асосий камераси қўшалоқ — 50 ва 8 Мп. Аккумулятори сиғими — 5000 мАс, 120 Вт тезкор қувватлагичи бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг