Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Porsche" ўз логотипини янгилади: Наҳотки у от рамзидан воз кечса?

Фото: Ixbt.com

Porsche машҳур Crest нишонининг сўнгги версиясини тақдим этди. Тарихий нишонни осонгина таниб олишингиз мумкин. Ўзгаришларни фарқлаш учун эса фақат диққат билан қарашингизнинг ўзи кифоя.

Бронза қисми энди бутунлай текисланган. Бу эса Porsche номини яхшироқ ажратиб туриш имконини беради. Марказда Штутгарт шаҳрининг номи ҳам мавжуд. Маълумот учун: мазкур шаҳар 950 йилда от фермаси сифатида ташкил этилган.

Компания 1952 йилда илк марта тақдим этилганидан буён ўз автомобилларида бир неча хил версиядаги логотиплардан фойдаланган.

Ўшандан буён савдо белгиси логотипи беш марта янгиланди. Сўнгги ўзгариш 2008 йилда амалга оширилди.

Маълумотларга кўра, янгиланган логотип 2023 йил сўнгида Porsche автомобилларда пайдо бўла бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг