Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега ҳамма ўз автомобилини BYDга алмаштиряпти?

Нега ҳамма ўз автомобилини BYDга алмаштиряпти?

Фото: Ixbt.com

TrendForce маълумотларига кўра, август ойида йирик автомобил бозорларидаги жами сотув ҳажми 5,55 миллион донага етди.

Ушбу бозор шароитида бир ой давомида автомобил сотиш бўйича энг яхши ўнта брендлар қаторига Toyota, Volkswagen, Honda, BYD, Hyundai, Ford, Chevrolet, Suzuki, Кia ва Nissan кирди.

Буни қарангки, ҳали чиқганига у қадар кўп бўлмаган BYD жаҳон бозорида аллақачон Hyundai, Ford, Chevrolet ва бошқа машҳур автомонил брендларини ортда қолдирди.

Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Хитойнинг BYD компанияси Hyundai ва Fordни ортда қолдириб, тўртинчи ўринни эгаллади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Хитой автомобил бозорида талаб заифлашганига қарамай, BYD кўрсаткичлари кучлилигича қолмоқда.

Август ойида BYD компанияси автомобиллар савдоси нисбатан 5 фоизга ошганини хабар қилди.
Шу билан бирга, компания бу борада учинчи ўринни эгаллаган Hondа автомобил брендига етиб олиш учун атиги 0,1 фоизгина етмади.

Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси, деганларидек, ўқувчиларимиз орасида нафақат BYD балки, Ford ишқибозлари ҳам борлигини инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, бу бренд автомобилларининг сотуви нисбатан 6,7 фоизга тушиб, АҚШ компаниясини рўйҳатнинг олтинчи ўринига тушириб қўйди.

Ҳа, жаҳон автомобил бозорининг асосий ўйинчиси сифатида Хитой 2023 йил август ойида ўз автомобил бозорида янада яхши ишлашни давом эттирди.

Хитой енгил автомобиллар ассоциацияси (CPCА) маълумотларига кўра, бир ой давомида жами 1,92 миллион янги автомобил сотилган.

Хитойда бозор ҳукмронлиги нуқтаи назаридан, BYD 230 077 та автомобил сотиш орқали бозор улушини 11,98 фоизига эга бўлиб, энг муваффақиятли автомобил брендига айланди.

Volkswagen эса Хитойда энг кўп сотилган бренд сифатида ўзининг иккинчи ўрнини сақлаб қолди ва умумий савдо ҳажми 195 548 та автомобилни ташкил этди. Бу бозор улушининг 10,18 фоизига тўғри келади.

Учинчи ўринни эса 155 491 дона автомобил сотган Toyota эгаллади. Айтиш жоизки, бу бозор улушининг 8,10 фоизни ташкил этади.

Honda 102 105 дона автомобил сотгач, бозорнинг 5,32 фоизига эгалик қилди ва натижада тўртинчи ўринни қўлга киритди.

82 243 дона сотилган Changan улуши эса бозорнинг 4,28 фоизини ташкил этган ҳолда, кучли бешликка якун ясади.

Кўриб турганингиздек, айни дамда автомобиллар бозорида BYD улуши тобора ўсишда давом этмоқда.
Охирги 12 ой ичида BYD Хитойдан ташқарига 150 000 дан ортиқ автомобил экспорт қилди.

BYD таҳлилчиларининг фикрича, бу йил BYD автомобилларининг экспорт ҳажми 250-300 мингга етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг