Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Митти биосенсор 32 тагача касалликни аниқлайди

Митти биосенсор 32 тагача касалликни аниқлайди

Фото: 4PDA

Касалликларни эрта босқичида аниқлаш — уларни самарали даволашнинг калити. Бу йўналишда Дрезден-Россендорфдаги Гелмголц маркази (HZDR) жиддий ютуқларга эришди: немис олимлари биокимёвий реакциялар асосида касалликлар маркерларини аниқловчи интеллектуал биосенсор яратишди.

Биосенсор жуда кичик бўлишига қарамасдан, турли касаллик қўзғатувчиларини аниқловчи 32 та блокдан ташкил топган. Сенсордан иммунотерапия ва эрта босқичдаги саратон хасталиклари мониторингида фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Шу пайтгача чиқарилган транзисторларга асосланган биосенсорларнинг энг катта камчилиги — бир марталик эди, намуна олиб бўлингач, улар утилизация қилинарди. HZDR ходимлари эса ўлчагичларни транзистор юзасига эмас, алоҳида электродга кўчиришди.

Натижада ташхисда кўп марта фойдаланиладиган қурилма яратилди. Олдингиларидан кўра таннархи анча арзон тушади. Ишланма муаллифлари тижорий ташкилотлардан молиявий қўллов бўлишини кутишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг