Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Microsoft компанияси Windows 10 янгиланишини пулли қилмоқчи

Microsoft компанияси Windows 10 янгиланишини пулли қилмоқчи

Фото: G2A

Windows 10 умри интиҳосига яқинлашмоқда: Microsoft компанияси “эскирган” операцион тизимининг келгуси тақдири нима бўлишини очиқлади.

Расмий қўллаб-қувватлов тугаганидан сўнг ҳам Windows 10 ни ишлатишда давом этувчиларга хавфсизлик бўйича янгиланишлар тақдим этиб борилади. Бироқ текинга эмас.

Windows 10 “яроқлилик муддати 2025 йил 14 октябрида тугайди. Кўрсатилган санадан сўнг ҳам компания хавфсизлик патчларини чиқаришдан тўхтамайди, аммо шарт билан. Ташкилотлар ва алоҳида фойдаланувчиларга фақат пулли обуна модели асосида хизмат кўрсатилади. Нархлари қанчалиги кейинроқ маълум қилинади.

Компания таъкидлашича, янгиланишлар Windows 10 даги турли заифликларни қоплашга қаратилади, операцион тизим учун қўшимча функциялар пайдо бўлишини кутманг.

Аввалроқ Microsoft худди шундай ечимни Extended Security Updates дастури доирасида Windows 7 учун татбиқ этган. “Ўнлик” учун қўшимча апдейтлар чиқарилиши уч йилгача давом этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг