Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Массажчиларни ортда қолдирадиган робоқўл (+видео)

Массажчиларни ортда қолдирадиган робоқўл (+видео)

Фото: Hi-tech.mail.ru

Америкадаги Flexiv компанияси Rizon 4 роботини тақдим этди. У энг маҳоратли массажчиларни ҳам ортда қолдирар эмиш.

Робоқўлнинг вазни 20 кг. 7 та йўналишда ҳаракатланади, сунъий интеллект билан ишлайди, камера ва лидарлар кўз вазифасини бажаради. Механизм умуртқа қаерда жойлашган-у тана ҳажми қанчалигини яхши билади. Массажнинг ҳам ҳар хил турини билади. Шунингдек, тананинг қайси қисмини массаж қилишни ўзингиз созламадан танлашингиз мумкин.  

Робот ҳеч қачон чарчамайди, яъни сеанслар сифати ўзгармайди. Нархи ҳали маълум қилинмади, лекин ҳар гал массажчининг қўлига берганингиздан кўра арзонга тушиши аниқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг