Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компютерлар бозори барҳаётми?

Компютерлар бозори барҳаётми?

Фото: The Sydney Morning Herald

International Data Corporation (IDC) агентлигининг янги ҳисоботи кўрсатишича, компютерлар бозори коронавирус (COVID-19) пандемиясидан сўнг ҳануз олдинги ҳажмига қайта олмаган.

2023 йилда жаҳон бозорида 251,8 млн дона компютер сотилди — бир йил олдингидан 13,8 фоиз кам. Аслида 2022 йилдаги пасайиш бундан ҳам ёмонроқ эди — 16,6 фоиз.

Англаганингиздек, қаторасига икки йилдирки, компютерлар бозори ҳажми икки хонали рақамларга қисқарди.

Умид йўқ эмас: IDC таҳлилчилари янги йилдан вазият яхшиланишга юз тутишига ишонишмоқда. Аммо “плюс”га чиқиш учун камида уч йил сабр қилиш керак бўлади.

Ўсиш нима ҳисобига юз беради деган саволга жавобан қуйидаги омиллар келтирилган: эскирган компютерларнинг навбатдаги янгиланиш босқичи яқинлашмоқда, сунъий интеллект тараққиёти ва глобал миқёсда аҳолининг рақамлаштирилиши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг