iPhone қиёфадоши 100 долларга сотилмоқда

Lava компанияси Yuva Pro ва Yuva 2 Pro смартфонларини чиқарди. Уларни iPhone қиёфадоши, деса ҳам бўлади, чунки жудаям ўхшаб кетади. Фақат нархи ўхшамайди - 100 доллар.
Мумбай дўконларида савдоси бошланди. Смартфон 4 ГБ оператив ва 64 ГБ флеш-хотирага эга. 6,5 дюймли HD+ экран билан жиҳозланган. Батарея сиғими 5000 мА•с. Anroid 12 операцион тизими билан ишлайди.
Телефон аппаратлари оқ, яшил, бинафша рангларда тақдим этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter