Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone 15 Appleнинг бу йилги ягона янгилиги эмас

iPhone 15 Appleнинг бу йилги ягона янгилиги эмас

Фото: Айтишник

Таниқли инсайдер Марк Гурман Apple компанияси 2024 йилда қандай янги маҳсулотларни тақдим этишни режалаштираётганини маълум қилди.

У Bloombergдаги мақоласида компания июн ойида намойиш этган виртуал реаллик бўйича Висион Про гарнитураси биринчи чоракда сотувга чиқишини ёзган.

Бундан ташқари, компания Apple Watchнинг 10 йиллиги шарафига қурилмалар сафини яна янгиламоқчи.

Бундай ўзгаришлар соғлиқни сақлаш мониторинги билан боғлиқ бир қатор функцияларга ҳам таъсир қилади. Демак эндиликда Apple Watchда тонометр ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Шу билан бирга iPad Pro ҳам бир қатор янгиланишларга эга бўлади. Жумаладан, 11 ва 13 дюймли планшетлар OLED дисплей билан жиҳозланади ва уларнинг Magic Keyboard корпуслари металл бўлгани ҳисобига унинг дизайни МаcBook услубига ўхшаб қолади.

Сиз Appleдан яна қандай янгиликлар кутяпсиз?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг