Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Intel кўзи ожиз дастурчилар учун махсус шрифт ишлаб чиқди

Intel кўзи ожиз дастурчилар учун махсус шрифт ишлаб чиқди

Фото: Techcult

Intel кўриш қобилияти пастларга мос келадиган дастур кодини ёзиш учун махсус шрифт яратди. У иловалар учун ҳужжатлар ва уларнинг ичидаги матнларни кўришда нуқсони бўлган барча одамлар учун осон ўқилади. Intel One Mono деб номланган шрифт Frere-Jones Type дизайн студияси ва VMLY&R. маркетинг агентлиги иштирокида ишлаб чиқилган.

Янги шрифтда ҳар бир ҳарф ёки белги бир хил миқдордаги горизонтал пикселларни эгаллайди, бу уларни таниб олишда чалкашликни йўқ қилади. Intel One Mono 200 та лотин ёзувига асосланган тилларни қўллаб-қувватлайди.

Шрифтни яратишда кўриш қобилияти паст кодерларнинг шахсий тажрибаси ҳисобга олинди, бунинг учун баъзи ҳарфларнинг дизайнини ўзгартиришга тўғри келди. Шрифт муаллифлари ҳал қила олмаган ягона нарса қавслар эди, ҳозирда махсус жингалак қавсларни яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг