Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Gmail хатларни таржима қилишни ўрганиб олди

Gmail хатларни таржима қилишни ўрганиб олди

Фото: FoneArena.com

Android ва iOS учун Gmail мобил иловаларида янги функция пайдо бўлишни бошлади.

Энди сизга бегона тилда хат келса, матн остида “Таржима қилиш” тугмаси пайдо бўлади. Матн танланган тилга таржима қилинганидан сўнг, унинг асли (хорижий тилдагиси) ёпилади. Агар унга қайтишни истасангиз, ўша жойдаги “Оригиналга қайтиш” тугмасини боссангиз кифоя.

Функция 100 дан зиёд тил учун ишлайди. Янгиланиш босқичма-босқич амалга оширилади: Android фойдаланувчилари учун 8 августдан, iOS учун 21 августдан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг