Geely автомобил бренди илк смартфонини тақдим этди

Geely машҳур Meizu бренди билан биргаликда флагман чиқарди. У Meizu 21 смартфонининг айнан нусхаси ҳисобланади.
Хитойда Geely Galaxy E8 электроседанининг тақдимоти бўлиб ўтди. Автомобил билан бирга Geely ўзининг биринчи смартфонини тақдим этди. Смартфон Meizu 21 Custom Edition деб номланади.
Meizu 21 Custom Edition ноябр ойида тақдим этилган Meizu 21 дан унчалик фарқ қилмайди. Асосий фарқ дизайнда. Шиша орқа панели икки хил тўқималарга эга бўлган тенг бўлмаган қисмларга бўлинади. Пастки ўнг томонда Geely Galaxy ёзуви мавжуд.
Ҳозирча Meizu 21 Galaxy Custom Edition автомобил смартфонининг расмий нархи эълон қилинмаган. Бироқ смартфоннинг 12+256 ГБ хотирага эга оддий версияси 3699 юан туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter