Meizu компанияси узоқ кутилган флагманини тақдим этди — Meizu 21

Meizu компанияси ниҳоят узоқ кутилган флагмани — Meizu 21 ни тақдим этди.
Meizu 21 смартфонида дизайн соҳасидаги анъана давом эттирилиб, экран атрофидаги ромлар ўта ингичкалаштирилгани биринчи навбатда кўзга ташланади.
Флагманга Samsung томонидан ишлаб чиқарилган 6,55 дюймли OLED-дисплей ўрнатилган, унинг янгиланиш суръати 120 Гц бўлиб, 1800 нитгача ёрқинликни таъминлайди.
Флагман камераси — алоҳида мавзу: бош сенсори 200 Мп (буни ҳам Samsung чиқарган), компания камеранинг тез ишлаши ва унда олинган суратлар ажойиб сифатга эга бўлишини вада бермоқда.
Қолаверса, асосий камера 12 Мп ултракенгбурчакли объектив ва 5 Мп чуқурлик датчиги билан ҳам бойитилган, бу эса Meizu 21 ни мобил фотографияга қизиқувчилар учун идеал танловга айлантиради.
Смартфон, энг сўнгги русумдаги кучли процессор — Snapdragon 8 Gen 3 ўрнатилгани боис, юқори тезлик ва самарадорлик кўрсата олади.
Аккумулятори — 4800 мАс, 80 Вт тезкор қувватлагичга эга, тўлиқ қувват олишга атиги 40 дақиқа сарфлайди.
Meizu 21 смартфони 5 декабрдан Хитойда қора, бинафшаранг, яшил ва оқ рангларда сотувга чиқади.
Нархи:
- 8/256 Гб — 3399 юан ($480 атрофида);
- 12/512 Гб — 3999 юан ($565 атрофида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter