Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Instagram ва Facebookда вояга етмаганларга нотаниш одамлар ёзолмайди

Энди Instagram ва Facebookда вояга етмаганларга нотаниш одамлар ёзолмайди

Фото: Habr.com

Meta компанияси Instagram ва Facebook сиёсатига вояга етмаганларни онлайн исталмаган алоқалардан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар киритди. 16 (баъзи мамлакатларда 18) ёшга тўлмаган одамлар энди ўзлари кузатмайдиган фойдаланувчилардан хабарларни қабул қила олмайди ёки таклиф қилинган гуруҳ чатларига қўшила олмайди.

Янгиланишлари Meta ўтган йил давомида тақдим этган бир қатор ҳимоя чораларига асосланади. Олдинги қоидалар фақат 19 ёшдан ошганларга хабар юборишни чеклаган. Янги чора-тадбирлар ёшидан қатъий назар барча фойдаланувчилар учун қўлланилади. Шунингдек, ўсмирлар ҳисобни бошқариш созламаларини ўзгартириш учун ота-оналари ёки васийларидан рухсат сўрашлари керак.

Instagramда ота-она назорати воситалари кенгайтирилади. Энди боланинг хавфсизлик ва махфийлик созламаларига ўзгартириш киритаётгани ҳақида билдиришнома олиш ўрнига ота-оналардан сўровларни тасдиқлаш ёки рад этиш сўралади. Масалан, ота-оналар вояга этмаганларнинг профил ҳолатини шахсийдан умумийга ўтишини олдини олиш имкониятига эга бўладилар.

Meta фойдаланувчиларни обуначилардан келган хабарлардаги кирувчи ёки номақбул тасвирлардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган янги функцияни ишлаб чиқмоқда. Компания, шунингдек, фойдаланувчиларни бундай контентни юборишдан қайтармоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг