Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги илк сунъий энергия ороли

Дунёдаги илк сунъий энергия ороли

Фото: Hightech.plus

Энергия мустақиллигига эришиш ва қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш мақсадида Европа Иттифоқи давлатлари 2050 йилга келиб денгизда шамол энергиясидан 300 ГВт қувват ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Элизабет ороли лойиҳаси Шимолий денгиз шамол станцияларини қитъага боғлайди.

Дунёдаги биринчи сунъий энергия сақлаш ороли шамол турбиналаридан энергияни денгиз ости кабели орқали олиб, уни юқори кучланишли электр энергиясига айлантиради.

Келажакдаги оролнинг ташқи периметри океан тубидаги бетон конструкциялардан қурилади. Ички қисми қум билан тўлдирилади, унинг устига бутун инфратузилма қурилади. Баланд девор оролни шамол, ёмғир ва тўлқинлардан ҳимоя қилади. Оролнинг пойдевори тайёр бўлгач, кичик порт ва вертолёт майдончаси қуришни бошлайдилар, кейин эса энг муҳим нарса - электр инфратузилмаси, жумладан, ўзгарувчан ток подстанциялари навбати келади.

Орол 2030-йилда барча шамол станциялари ва қуруқликка тўлиқ уланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг