Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бундай натижа Toyota тарихида кузатилмаган эди

Бундай натижа Toyota тарихида кузатилмаган эди

Фото: Ixbt.com

Жорий йилда Toyota тарихда биринчи марта 10 миллиондан ортиқ автомобил ишлаб чиқаради.

Автомобил ишлаб чиқарувчиси 12 ой давомида 10,2 миллион дона автомобил ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Улардан 3,4 миллион Toyota ва Lexus автомобиллари Япониянинг ўзида, яна 6,8 миллион дона эса хорижда ишлаб чиқарилади. Кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан мос равишда 30 ва 10 фоизга ошиши керак.

Агар режа муваффақиятли амалга оширилса, Toyota биринчи марта йилига 10 миллион автомобил ишлаб чиқариш чегарасидан ўтади. Аввалги рекорд 2019 йилда 9,05 миллион автомобил бўлган эди. 2025 йилга келиб Toyota йилига 11 миллион автомобил даражасига етишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг