Болалар кўзига зарар келтирмайдиган телевизор

Айни пайтда Берлинда бўлиб ўтаётган IFA 2023 кўргазмасида Kivi компанияси болалар учун махсус ишлаб чиқилган янги телевизор - KidsTV билан иштирок этди.
Янги маҳсулот Full HD 1080 p пикселлар сонига эга 32 дюймли LCD-панел ва ҳимоя ойнасини тақдим этади. У зарбаларга осонгина бардош беради ва тирналмайди.
Болалар учун қурилмада кўзни зарарли кўк нурдан ҳимоя қилиш учун Low BlueLight технологияси мавжуд. Телевизор Android TV 11 да ишлайди ва исталган ўйин ва иловаларини ўрнатиш имконини беради.
Lego қисмларини бириктириш имконини берувчи стендли рамка алоҳида эътиборга лойиқдир. Шунингдек, овозли бошқарув ва AlumiGlow ёритгичли масофадан бошқариш пултига эга бўлиб, ундан ҳатто экран ўчиқлигида тунги чироқ сифатида фойдаланиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter