Бедорлар учун махсус қулоқчин
Sleepbuds симсиз қулоқчини ўз эгасига мазза қилиб ухлаш имконини беради. Чунки у шовқинларни эшиттирмаслиги қаторида самарали уйқуга халақит берувчи ортиқча ёруғликни аниқлайди ва ҳаво ҳароратини ўлчайди.
Ундан тараладиган майин мусиқа чуқур уйқуга кетишга кўмаклашади. Қулоқчиннинг ўзи кичкинагина ва енгил бўлгани учун ёнбошлаб ётганда ҳам сезилмайди.
Қулоқчинда ҳаракат ва нафасни таҳлил қилиш функцияси бўлиб, неча марта уйқу позангизни ўзгартирганингиз, қотиб ёки омонат ухлаганингизни билиб туради. Маълумотларнинг бари Apple Health ёки Android Health орқали узатилади.
Нархи 250 доллар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter