Барча iPad ва MacBookлар OLED-экранга эга бўлади

2027 йилга бориб Apple ўз портфелида OLED дисплейли тўққизта янги қурилмага эга бўлади. Ҳозирда OLED дисплейлар iPhone смартфонларида (iPhone СE бундан мустасно), шунингдек, Apple Watch ақлли соатларида қўлланилади.
Келгуси йилда OLED дисплейли iPad Proнинг иккала модели чиқарилгач, Apple 2026 йилда iPad mini ва iPad Air планшетларига OLED технологиясини жорий этишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, iPad Air экран диагонали ўзгаришсиз қолади - 10,9 дюйм, iPad mini модели эса ҳозирги 8,3 дюймдан ошиб, 8,7 дюймли OLED экран диагонали бўлади. 2027 йилда OLED дисплей 12,9 дюймли iPad Air планшетида пайдо бўлади.
Apple 2025-йилда 16-дюймли MacBook Proда, кейин эса 2026-йилда 14-дюймли MacBook Proда OLED технологиясини жорий қилиши кутилмоқда. Шунингдек, 2026-йилда 13 ва 15 дюймли MacBook Air моделлари OLEDга ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter