Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёли телефонини текширадиганлар WhatsApp ишлатсин!

Аёли телефонини текширадиганлар WhatsApp ишлатсин!

Фото: 4PDA

WhatsApp махфийликни оширишга қаратилган янги функцияни тақдим этди. Бу сизнинг севимли суҳбатларингизни бегона кўзлардан ишончли тарзда яшириш имконини беради.

Ушбу янгилик сизга парол ёрдамида суҳбатларингизни бегона кўзлардан ҳимоя қилиш имконини беради.

Ушбу янги функция мессенжер созламалари орқали ўрнатилиши мумкин. Шундан сўнг, суҳбат умумий рўйхатдан йўқолади. Уни кўрсатиш учун эса қидирув сатрига тегишли белгилар комбинациясини киритишингиз керак бўлади.

Ушбу хусусият кўпинча ўз смартфонини бошқа одамларга берадиганлар учун айни муддаодир. Тез орада мазкур функциядан iOS ва Аndroid қурилмаларининг барча фойдаланувчилари бирдек фойдаланишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг