Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ақлли термос қанча сув ичганингизни ҳисоблаб боради

Ақлли термос қанча сув ичганингизни ҳисоблаб боради

Фото: Hi-tech.mail.ru

Хитойнинг технология гиганти Huawei компанияси Thermos билан ҳамкорликда Smart Selection Smart Insulated Cup Pro ақлли термосини чиқарди. У сенсорли  OLED-экранга эга.

Янги маҳсулот таркибидаги ҳароратни 6 соат ушлаб туради. Бунда иссиқ ва совуқ ичимликлар назарда тутилган. Биринчиси совиб кетмайди, иккинчиси қизиб кетмайди.

Термос Huawei Smart Life иловаси билан боғлиқликда ишлайди. Дастур фойдаланувчининг кунига, ҳафтасига ва ойига қанча сув ичгани ҳақида ҳисоботни кўрсатади.

Ҳозирча қурилма фақат Хитойда сотилади. Нархи: 369 юан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг