Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple Watch фойдаланувчилари учун янгилик

Apple Watch фойдаланувчилари учун янгилик

Фото: Habr.com

WWDC 2023 кўргазмаси доирасида Apple Watch ақлли соатлари учун янги watchOS 10 операцион тизими тақдим этилди. Ундаги Smart Stack интерфейси фойдаланувчига кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

watchOSбилан бир вақтда iOS 17, iPadOS 17, tvOS 17, macOS Sonoma кабиларнинг ҳам анонси берилди.

Ақлли соатнинг янги операцион тизимида кўплаб иловалар қайта ишланган. Тўлиқ экранда об-ҳаво, акция, мусиқа, уй, харита, хабарлар, дунё соатлари кўрсатиб турилади.

"Компас" иловаси уяли алоқа сигнали қабул қилинган охирги нуқтани автоматик равишда кўрсатиб туради. Шу боис фойдаланувчи фавқулодда вазиятлар билан боғланиш учун алоқа мавжуд ерни осонгина топа олади. Харита эса диққатга сазовор жойлар ҳақида маълумот беради.

Ушбу операцион тизимни Apple Developer Program дастурида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар ўрнатиб олишлари мумкин. Фақат эски моделдаги соатларда watchOS 10 нинг айрим функциялари ишламайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг