Apple компютерлари сохта янгиланишлар орқали ҳужумга учради

Хакерлар Apple компютер фойдаланувчиларига сохта браузер янгиланишини юбориш орқали ҳужум қилишди. Янги вирус Google Chrome ёки Apple Safari браузерини янгилашни таклиф қилувчи сохта билдиришномалар орқали тарқалади.
Фойдаланувчиларга ҳужум Atomic Stealer дастури орқали амалга оширилмоқда. Дастур фаоллаштирилгандан сўнг браузерларда сақланган пароллар, файллар ва кредит карта маълумотларини ўғирлаши мумкин.
Мутахассислар Маc компютерлари эгалари эҳтиёт бўлишлари ва дастурий таъминотни янгилаш бўйича шубҳали таклифларга рози бўлмасликлари кераклигини таъкидладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter