Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple 12 йиллик анъанани бузди

Apple 12 йиллик анъанани бузди

Фото: 3dnews

Apple 2023 йилда бирорта ҳам янги iPad чиқармади ва бу билан 12 йил давомида сақланиб қолган анъанани бузди. Бу компания 2010-йилда оригинал iPad тақдим этилганидан бери бир тақвим йилида битта ҳам янги планшет чиқармасликка қарор қилган биринчи йилдир.

Зеро, 2010 йилдан бери бозорда ҳар йили камида битта янги iPad пайдо бўлди ва баъзида ишлаб чиқарувчи тўрттагача янги моделни чиқарди. Ҳозирда Apple компаниясининг энг сўнгги планшети 2022-йил октябр ойида чиқарилган iPad ҳисобланади.

Apple 2024 йилда янгиланган iPad, iPad mini, iPad Air, iPad Pro каби бир нечта янги маҳсулотларни чиқаришни режалаштирмоқда. Флагман iPad Pro, шунингдек, OLED-дисплей, M3процессори ва янги клавиатурани ўз ичига олган муҳим аппарат ва хусусиятларни янгилаши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг