Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Amazon Starlinkга рақобатчи яратди

Amazon Starlinkга рақобатчи яратди

Фото: Аboutamazon.com

Amazon суний йўлдош орқали Интернетни узатиш учун терминал тасвирларини намойиш этди. Лойиҳа Kuiper деб аталади ва сўнгги бир неча йил давомида ишлаб чиқилмоқда. У Starlinkнинг аналоги ва рақобатчисига айланиши керак.

Қайд этилганидек, бир вақтнинг ўзида турли кириш тезлигига эга терминалларнинг 3 та версияси сотувга чиқарилади. 7 дюймли асосий версия 100 Мбит/с гача уланишни таъминлайди, керак бўлганда йиғиб, олиб юриш, шунингдек, йўлда ҳам фойдаланиш мумкин.

Иккинчи версия 11 дюймли. У бинога ўрнатиш учун мўлжалланган ва 400 Мбит/с гача тезликни таъминлайди. Стационар фойдаланиш учун кўпроқ мос келади.

19х30 дюймли терминалнинг учинчи версияси 1 Гбит /с.гача тезликдаги уланишни таъминлайди. У корпоратив фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Терминаллар нархи ҳали эълон қилинмаган, шунинг учун улар бу борада Starlinkдан қанчалик фарқ қилиши аниқ эмас.

Kuiper лойиҳасининг дастлабки 2 суний йўлдоши жорий йилда, кетма-кет учирилиши эса 2024 йилда бошланиши кутилмоқда. Келгуси йилнинг охирига келиб, биринчи фойдаланувчилар тармоққа кириш имкониятига эга бўлади. Aбонент тўлови миқдори ҳам номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг