Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Агар iPhone 15 Prога пулингиз етмаса...

Агар iPhone 15 Prога пулингиз етмаса...

Фото: 4PDA

Тўртинчи авлод iPhone SE смартфони сезиларли даражадаги ўзгаришларга эга бўлиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, iPhone SE 4 смартфонининг нафақат дизайни, балки iPhone 15 Pro флагман смартфонларида пайдо бўлган ҳаракат тугмаси ва USB-C улагичига ҳам эга бўлади.

Бу эса iPhone 15 сотиб олишга жуда қизиқаётган аммо чўнтаги дош бермаётган Apple ишқибозлари учун айни муддаодир.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, Apple компаниясининг мазкур ҳамёнбоп смартфони, ҳали машҳурлик зинапоясидан тушиб улгурмаган iPhone 14 нинг ОLED экрани ва Face ID юз сканерини ҳам ўзлаштириб олибди.

Шунингдек, янги iPhone SE 48 мегапикселли битта камера ва антиқа ёритгич билан ҳам жиҳозланади. Компания айни дамда қурилма учун икки хил дизайнни синовдан ўтказмоқда.

Биринчи вариантда камера ва ёритгич биргина чўзинчоқ блокга бирлаштирилган бўлади. Иккинчи дизайнга кўра эса камера корпус устидан бўртиб чиқиб туради, ёритгич эса корпус билан бир текисда жойлашган бўлади.

Шахсан сизга қайси дизайн кўпроқ маъқул келмоқда? Изоҳларда ёзиб қолдиришни унутманг!

Ҳа айтганча, iPhone SE 4 смартфонини ҳозир эмас, 2024 йилнинг баҳорида сотиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг