Смайликни эркаклар яхши тушунадими ёки аёллар?
Италиялик олимларнинг аниқлашларича, эркаклар табиий юз ифодаларидан кўра смайликлардаги кайфиятни яхшироқ фарқлайдилар. Аёллар эса аксинча: инсонларнинг ўзини кўриб ҳис-туйғуларини тўғри англайдилар, расм ёки смайликлардан кайфиятни ўқиб олишга унчалик уста эмаслар.
Тадқиқотда 96 нафар талаба қатнашди. Уларга фотосуратлар орқали аёллар ва эркакларнинг ўй-кечинмаларини тезкор баҳолаш вазифаси топширилди. Иккинчи топшириқ ана шу кайфиятга монанд смайлик танлаш эди. Натижада эркаклар буни яхшироқ аниқлашлари маълум бўлди. Айниқса, қайғу, ғазаб, нафратли қиёфаларни тўғри топа олар эканлар.
Аёлларда юзма-юз кўришганда суҳбатдошнинг ҳис-туйғуларини билиб олиш қобилияти юқори.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter