Мана нима учун 24 соат бизга етмаяпти
Бир миллиард йилдан кўпроқ вақт давомида Ер ўз ўқи атрофида кунига атиги 19,5 соат мобайнида айланаётгани маълум бўлди.
Торонто университети олимлари қизиқарли тадқиқот натижалари билан ўртоқлашди. Астрофизиклар гуруҳи Ойнинг тўлқинлар оқими туфайли Ердаги кун узайиши миллиард йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтаб қолганини аниқлашди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, тахминан икки миллиард йил аввал Қуёш томонидан юзага келган атмосфера тўлқинлари Ойнинг таъсирига қарши чиқиб, натижада Ернинг ўз ўқи атрофида доимий айланиш тезлиги ва доимий кун давомийлиги 19,5 соатга тушиб қолди.
Университет олимларининг таъкидлашича, агар бундай бўлмаганида, ҳозирги 24 соатлик кун 60 соатдан кўпроқ вақтга чўзилган бўлар эди.
Олимлар геологик маълумотларга асосланиб, атмосферани тадқиқ қилиш воситаларидан фойдаланган ҳолда Қуёш ва Ой ўртасидаги тўлқинларнинг турғунлиги атмосфера ҳарорати ва Ернинг айланиш тезлиги ўртасидаги алоқа билан боғлиқлигини кўрсатди.
Ой тахминан 4,5 миллиард йил олдин пайдо бўлган кезлар Ердаги бир кун 10 соатдан камроқ давом этган. Аммо ўшандан буён Ойнинг тортишиш кучи сайёрамизнинг айланишини секинлаштирди ва бу куннинг чўзилишига сабаб бўлди. Айтиш жоизки, кунимиз ҳар асрда тахминан 1,7 миллисекундга чўзилишда давом этмоқда.
Мақола муаллифларидан бири, профессор Норман Мюррейнинг тушунтиришича, Қуёш атмосфера тўлқинлари деб аталадиган вазиятни келтириб чиқаради. Бироқ, бу Ой каби Ернинг айланишини секинлаштириш ўрнига, аксинча, уни тезлаштиради.
Ойнинг зарбаси эса Қуёшникидан тахминан 10 баробар кучлироқ, шунинг учун ҳам у Ернинг айланишини секинлаштиради.
Аммо Қуёш ва Ой бир-бирини мувозанатлаштирд ва натижада куннинг узунлиги узайишдан тўхтади.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳозирги кунда тез-тез содир бўлаётган аномал иссиқлик келажакда кун узунлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter