Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2026 йилда йўлдаги ҳар тўртинчи машина — электромобил бўлади

2026 йилда йўлдаги ҳар тўртинчи машина — электромобил бўлади

Фото: Engadget

Электромобиллардан фойдаланиш кўпайгандан-кўпаймоқда. JD Power яқинда тақдим этган ҳисобот истеъмолчилар электромобилларга ўтиришга тайёр шай эмас деган хавотирларни тарқатиб юборди.

Масалан, АҚШда автомашина харидорларининг 29,2 фоизида катта эҳтимол билан навбатдаги танлов электромобил бўлади, бу ўтган йилнинг шу ойидагидан 3 фоиз юқори кўрсаткич.

JD Power хомчўтларига қараганда, 2024 йил охирига бориб электромобилларнинг автобозордаги улуши 13 фоизни, 2026 йилда 24 фоизни ташкил этади.

Бироқ ҳисоботда ҳаммаёқни ёппасига электромобиллаштириш учун автомобилсозлар ўз стратегияларини такомиллаштириб олишлари зарурлиги ҳақида ҳам гап боради.

Яъни йўналишни сердаромад ихчам кроссоверлар бозорига қараб олиш — янада ихчам ва ҳамёнбоп электромобиллар чиқариш керак. Айни пайтда эса асосан премиал электр йўлтанламасларни кўп учратяпмиз, оқибатда нархдаги катта фарқ ва қувватлаш учун инфратузилма борасида сақланиб турган хавотирлар боис асосий истеъмолчиларнинг боши қотган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг