Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

20 минг топаман деб 6 миллионга тушган одам тегишли сабоқ чиқарди

20 минг топаман деб 6 миллионга тушган одам тегишли сабоқ чиқарди

Фото: Иллюстратив фото

- Қаерга борасиз?

- Чорсуга. Қанча бўлади?

- 25 минг.

- Сал туширинг, ака.

- Бўпти, 20, ўтиринг.

Ҳали бир бекатли йўл босиб ўтишга улгурмай машинани йўл-патрул ходими тўхтатди. Серқатнов йўл чеккасида турволиб савдолашишларига гувоҳ бўлган инспектор ҳайдовчига тушунтирди:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарорига асосан шахсий автомашинасига эга фуқароларнинг лицензиясиз кира қилиши тақиқланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга кўра автомобилида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишига асос бўлади.

Ҳайдовчи ўзини оқлаган бўлиб у деди - бу деди, охири 6 миллион 600 минг сўм тўлашга кўнди, бошқа илож ҳам йўқ. Дардини дўстига айтганди, у ҳам айбни ўзига юклаб қўйди.

- Ҳар куни киракашлик қиладиган одамсан, лицензия олиб қўйсанг бўлмасмиди?! 330 минг сўм сарфлардинг - тамом!

- Тўлаган жаримамнинг олдида арзимаган пул экан, фақат унинг югур-югурига қачон вақт топаман? Биласан-ку, ҳужжатли ишларга йўқман.

- Лекин бу лицензияни онлайн олиш ҳам мумкин-ку. Ҳеч қаерга бориб ўтирмайсан, барини мана шу қўл телефонингда ҳал қиласан. Аризани my.gov.uz орқали топширсанг, 10 фоиз чегирма билан 297 минг сўм тўлайсан.  

Дўстлар аризани бирга тўлдиришди. Бунга 10 дақиқа ҳам кетгани йўқ. 2 кун ичида лицензия варақаси қўлида бўлди. Энди бемалол йўлларда тўхтаб, одам олаверади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг