Toyota муҳандислари роботларни тарбияламоқда

Япониянинг Toyota корпорацияси муҳандислари нейрон тармоқлар орқали роботларни ижодкорликка чорламоқда. Улар роботларни мураккаб ва нозик ҳаракатларни бажаришга ўргатиш учун қўлланилиши мумкин бўлган усулни яратишди. Ўқув жараёнида роботлар нейрон тармоқлари ёрдамида янги кўникмаларга эга бўлдилар.
Маълумки, завод роботлари стаканга сув тўлдириш ёки сендвичга сариёғ суртиш каби кўплаб нозик ишларни бажара олмайди. Янги дастурга кўра, роботларга махсус ўқитувчилар - муайян ҳаракатларни бажаришни кўрсатувчи одамлар бириктирилган.
Вазифаларнинг ижодий қисми нейрон тармоқлар томонидан амалга оширилади, улар камералар ва сенсорлар орқали одамларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилади, кейин эса роботларни ўргатади. Муҳандисларнинг таъкидлашича, роботлар атроф-муҳит билан ўзаро муносабатда бўлишни ва вазифаларни ижодий бажаришни ўрганмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter