Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суд қарорига кўра, сунъий интеллект томонидан яратилган асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмайди

Суд қарорига кўра, сунъий интеллект томонидан яратилган асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмайди

Фото: 3dnews

АҚШ округ суди судьяси Берил А.Хоуеллнинг айтишича, сунъий интеллект томонидан яратилган санъат асарлари муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмайди. Бундай қарор Creativity Machine алгоритми ёрдамида яратилган тасвирга муаллифлик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган Стивен Талернинг судга берган даъвосига жавобан қабул қилинган.

Судья Хоуелл бунга рози бўлмади ва ўз қарорида муаллифлик ҳуқуқи ҳеч қачон инсон томонидан яратилмаган асарларга берилмаслигини маълум қилди.

Талернинг адвокати суд ҳукмидан рози эмаслиги ва қарор устидан шикоят қилишини айтди. Умуман олганда, сўнгги пайтларда АҚШда муаллифлик ҳуқуқи ва сунъий интеллект билан боғлиқ суд жараёнлари кўпайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг