Робот депрессияни енгишда ёрдам беради

Массачусетс технология институти муҳандислари Jibo номли ижтимоий робот яратишди. Қурилма одамнинг кайфияти ва ҳиссий ҳолатини аниқлаш учун турли тиллардаги оғзаки ва оғзаки бўлмаган сигналларни ўқийди ва таҳлил қилади. Ҳозирда робот психологик ёрдам кўрсатишга ўргатилмоқда.
Jibo руҳий ёрдамга муҳтож одамларга ёрдам бериш учун психологиядан фойдаланиши мумкин. Бир тадқиқотда олимлар робот беморларнинг жавобларига қараб уларга муносабатини ўзгартирганини кўрсатди. У иштирокчиларнинг ўзини қандай ҳис қилаётганини аниқлаш қобилиятини намойиш этди.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, робот депрессия ва ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларининг олдини олишга ҳам ёрдам беради. Келажакда бундай универсал роботлар бутун оила учун ёрдамчига айланиши мумкин. Масалан, нафақахўрларга дори-дармонларни қабул қилишни эслатади, болалар билан ўйнайди. Бундан ташқари, робот оиладаги низоларни таҳлил қилиш ва олдини олиш имкониятига эга бўлади.
Ҳозир муҳандислар суриялик қочқин болаларга ёрдам бериш лойиҳаси устида ишламоқда. Мақсад - болаларга инглиз тили ва ижтимоий-руҳий кўникмаларни ўргатадиган, маданий мероси ва араб тилини сақлашга ёрдам берадиган роботлар гуруҳини яратиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter