Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Операция вақти яширин қон йўқотишларни аниқловчи нейротармоқ

Операция вақти яширин қон йўқотишларни аниқловчи нейротармоқ

Фото: Ichilov-clinic.gov.il

Сибир давлат тиббиёт университети олимлари анестезиолог ва реаниматологларга қўл келадиган нейротармоқ ишлаб чиқишди. У жарроҳлик пайтида яширин қон йўқотишларини топишга ёрдам беради. Нейротармоқ доимий равишда бемор маълумотларини қайта ишлайди, бу эса бирор нарса нотўғри кетганини тезда аниқлаш имконини беради.

Операциялар пайтида яширин қон йўқотишларни ҳатто тажрибали шифокорлар ҳам сезмай қолишлари мумкин. Бу эса жиддий асоратларни келтириб чиқаради.

Сунъий интеллектга асосланган алгоритм шифокорларга яширин қон йўқотиш ҳолатларидан ўз вақтида огоҳлантиради. Уни ишлаб чиқиш учун 40 мингдан ортиқ интенсив терапия беморларининг маълумотлар базасидан фойдаланилган.

Кеча шифохонадан ташқарида операцияларни амалга ошириш имконини берувчи тизим ҳақида ёзган эдик. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг