Google ва Microsoftдан кейин: Firefox ўзининг чат-ботига эга бўлади

Тармоқ манбаларининг хабар беришича, Mozilla Firefox браузерига сунъий интеллектга асосланган чат-бот қўшмоқчи. Ҳозир улар OpenAI ва Google технологияларидан бирини танлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Mozilla Google билан ҳамкорлики келишган, унга кўра Firefoxда Google қидирув тизимидан устуворлик сифатида фойдаланиш белгиланган. Aммо бу бошқа қарорларга тааллуқли эмас. Шундай қилиб, браузерда OpenAI ечими пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
Янги функциянинг ишга туширилиш санаси ҳали аниқланмаган. Бироқ, бу тез орада содир бўладиганга ўхшайди, чунки сунъий интеллектга асосланган чат-ботлар ҳозирда трендда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter