"Эсим қурсин", дейдиган қарияларга мос робот

Канададаги Ватерлоо университети муҳандислари йўқотиб қўйган нарсангизни топиб берадиган робот ихтиро қилишди. У асосан қаричилик ёки касаллик сабаб хотираси пасайиб қолган кексаларга мос келади. Масалан, телефон, калит, кўзойнак, дори кабиларни дарров топиб беради.
Дастёр роботнинг исми Fetch. Камера ва манипулятор билан жиҳозланган, яшаш жойини кузатиш ва предметларни аниқлашга мослаштириб дастурлаштирилган. Масалан, ерга нимадир тушиб кетса, бунинг санаси ва вақтини ёзиб қолдиради. Сўнг бу ҳақида сўров берилганида маълумот смартфондаги илова ёки компютерга жўнатилади. Шу тариқа йўқотиб, қаерга қўйганингизни билолмаётган нарсангизни осонгина топиб оласиз.
Робот аввалига соғлом одамлар қўлида синаб кўрилади, сўнг кекалар ва беморларга топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter